Тақдим қилинган гаджетнинг ўзига хос хусусиятлари шундан иборатки, у сичқончасиз компьютердан фойдаланиш имконини беради.

Snowl гаджет ихчамлиги ва фойдаланишда қулайлиги билан ажралиб туради. Уни кўрсаткич бармоққа узук каби тақиб, компьютерда ишлаш мумкин.

Snowl гаджет Bluetooth орқали ишлайди ва қўлнинг ҳаракатлари орқали курсорни бошқариш мумкин бўлади. Гаджетнинг қуввати бир қувватланганда 3 кунга етади. Ўзининг махсус зарядлаш қурилмаси ҳам мавжуд.

Келажакда мазкур қурилма орқали хонадондаги телевизор, кондиционер, ўйин приставкаларини қолаверса смартфонларни бошқариш учун ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.