Давлат статистика қўмитасининг истеъмол нархлари кузатуви маълумотларига кўра, сентябрь ойида узум нархлари август ойига нисбатан ўртача 9,3 фоизга арзонлашган.
Йил бошидан буён узум нархлари ўртача 24,7 фоизга арзонлашгани кузатилган.
2021 йил январь-июнь ойларида республикамизда 45497 тонна узум етиштирилган.
Ўзбекистон 40 та давлатга қарийб 79 минг тонна узум экспорт қилган.