Элликқалъа тумани “Саҳтиён” шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Ғуломбек Сейтимбетов хонадонида аҳоли хонадонларида узум етиштириш бўйича билим ва кўникмаларни оширишга қаратилган кўргазмали семинар ўтказилди. Кўргазмали семинарга тумандаги барча овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда соҳа вакиллари иштирок қилди.

Семинар иштирокчиларига хонадонларда узум етиштириш усуллари, иқтисодий самарадорлиги ва узумчилик кооперацияларини ташкил этиш, узум ҳосилини йиғиштириб олиш, ташиш, сақлаш ва саралаш, узумни қайта ишлаш усуллари, қуритиш тартиблари тушунтирилди.

Шунингдек, узум етиштиришда унинг касалликлари ва зараркунандалари, тарқалиши, ҳосилдорликка таъсири ҳамда уларга қарши кураш усуллари ва муддатлари бўйича хам мутахассислар томонидан тавсиялар берилди.

Тажриба алмашиш тадбирида токнинг ташқи муҳит омилларига бўлган талаби, узумзорлар барпо этиш учун ер майдонларини танлаш, ерни экишга тайёрлаш ва кўчат экиш муддатлари ҳамда усуллари, ёш ва ҳосилли узумни парваришлаш агротехникаси, жумладан, қатор орасига ишлов бериш, суғориш ва озиқлантириш тадбирлари каби қатор мавзуларда маъруза қилинди.

 

Минажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ,

“Янги Ўзбекистон” мухбири