Бухоро вилоятидаги пахта-тўқимачилик кластерлари асосий фаолият йўналишларидан ташқари, қишлоқ хўжалигининг бошқа тарммоқларини ривожлантиришга ҳам салмоқли ҳисса қўшишмоқда. Узумчилик кластерлар кўмагида тараққий этаётган истиқболли йўналишлардан бири ҳисобланади.
Президентимизнинг 2021 йил 28 июндаги “Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Пешкў туманида кластерлар томонидан 2 минг 200 гектар ерда янги токзорлар барпо этиш бўйича манзилли дастур тасдиқланган.
Шундан келиб чиқиб, жойларда замонавий ва интенсив токзорлар бунёд этиш, серҳосил узум навларини экиш ишлари аллақачон бошлаб юборилди. Хусусан, пахтачиликда донг таратган «Buxoro Agrocluster» пахта-тўқимачилик кластери томонидан 254 гектар ерда интенсив токзор барпо этиш учун току кўчатлари ўтқазиляпти.
Гуличеҳра ДУРДИЕВА,
"Янги Ўзбекистон" мухбири