Ижтимоий тармоқларда Узун туманида Йўл патруль хизмати ходими пора билан қўлга тушгани тўғрисида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Узун туман ИИБ ЖХХ ЙХХГ маъмурий ҳуқуқбузарлик материалларини кўриб чиқиш бўйича инспектори катта сержант Ш.А. фуқаро К.Қ. га унга тегишли бўлган «Gentra» автомашинаси олд ойналарини махсус рухсатномасиз қорайтирганлиги ҳолати бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмасдан жаримага тортмасликни ваъда қилган. У бунинг эвазига фуқародан 800 АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини таъмагирлик йўли билан талаб қилган.

Ходим 800 АҚШ доллари миқдоридаги валюта маблағларини Узун тумани «Баҳористон» маҳалласи, Н.Рамозонов кўчасида жойлашган туман ИИБ ЙҲХГ маъмурий амалиёт бўлими биносида олган вақтида жиноят устида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 9 апрель куни Департаментининг Узун туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.