Жаҳон миқёсида “COVID-19” пандемияси шароитида интернетнинг ўртача тезлиги 1 фоизга (Fixed Speed Change), мобил Интернет тезлиги 7 фоизга ўсган холос (Mobile Speed Change).
Ўзбекистонда эса интернет тезлиги 6 фоизга (Fixed Speed Change), мобил интернет тезлиги эса 18 фоизга (Mobile Speed Change) кўтарилган.
Таъкидлаш керакки, охирги йилда интернет тезлиги бўйича ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, 2020 йил апрел ҳолатига Интернет тезлиги бўйича рейтингида Ўзбекистон 94-поғонани эгаллаган. Яъни, бир йил давомида 37 поғонага кўтарилиб 131-ўриндан 94-поғонагадан жой олди. Ўзбекистонда охирги йил натижаларига кўра интернет тезлиги қарийб 2,3 бароварга ўсган. 2019 йил март ҳолатига кўра 11,62 Мбит/с. бўлган бўлса, 2020 йил апрел ҳолатига кўра 25,88 Мбит/с. гача кўтарилди. 2020 йил 1-июн ҳолатига кўра эса Ўзбекистонда интернет тезлиги 27,12 Мбит/с.ни ташкил этди.
Бундан ташқари охирги ой натижаларига кўра мобил интернет тезлиги ҳам ўсмоқда: биргина 2020 йил апрел ҳолатига мобил Интернет тезлиги 9,68 Мбит/с. ташкил қилган бўлса, бир ой ичида мазкур кўрсатқич 11,92 Мбит/с.гача ўсди!