Жорий йилнинг 9 август соат 18:00 ҳолатига кўра, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz сайтига уланган ташкилотлар сони 13 310 тани, танлов жараёнлари давом этаётган вакансиялар 2 687 тани ташкил этмоқда.

 Шу пайтга қадар портал орқали эълон қилинган очиқ танловларда 143 624 нафар номзод қатнашган бўлиб, улардан 2 464 нафари давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган. Айни пайтда порталда 51 587 нафар фуқаро ўз резюмесини шакллантирган.