Мазкур кинофестиваль 2022 йили 1-5 январь кунлари бешинчи маротаба Ҳиндистонда ўтказилади. Унда турли жанрлардаги фильмлар билан профессионал ижодкорлар, мутахассис ёшлар ва ҳаваскорлар иштирок этишлари мумкин.
“Ваъда” қисқа метражли фильми сценарий муаллифи Азизбек Қурбонов, постановкачи режиссёр Отабек Юлдашев, оператор Илёс Исломов, постановкачи рассом Сардор Маҳмудов, картина директори Илҳом Абсаломов, бадиий раҳбар Ҳилол Насимовлардан иборат ижодий гуруҳ томонидан суратга олинган.
Маълумот учун, “Ваъда” қисқа метражли фильми 6 декабрь куни Туркия Республикасида бўлиб ўтадиган "9. International silkroad film awards" кинофестивалининг дастурига ҳам киритилган.