“Йўқ, ҳозир вакцина ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас. Биринчи навбатда у вакцинанинг таъсири, кейин инсон ҳаёти учун хавфсиз эканлигини исботланиши керак. Энг муҳими, вирусга қарши иммунитет давомийлиги аниқланиши лозим. Ҳозирча бу ҳақда ҳеч қандай исботланган маълумот йўқ экан, эмлашни бошлаш нотўғри”, дейди вирусолог.

Унинг сўзларига қараганда, тожли вирусга қарши вакциналар тўғрисида бир неча йилдан кейин тугал фикр юритиш мумкин. Ҳозир синовдан ўтаётган вакциналар муваффақиятли якунланиб, ҳаммаси жойида бўлган тақдирда ҳам 2021 йилнинг охирига келибгина тайёр бўлади. Бу муддат яна чўзилиши ҳам мумкин.

 “Инфекция у қадар қўрқинчли, ўлим кўрсаткичлари ҳам ваҳимали даражада эмас. Менимча, эмлаш билан боғлиқ вазият аллақачон сиёсий ўйинга айланиб кетди ва унинг коронавирус билан кураш жараёнига алоқаси йўқ”, деб хулоса қилди академик.

Маълумот учун: Виталий Васильевич Зверев россиялик етакчи миробиолог, молекуляр биология ва патоген микроорганизмлар соҳаси бўйича мутахассис, Россия Тиббиёт фанлари академияси ҳамда Россия Фанлар академияси академиги