Унга кўра, ҲАР ҲАФТА 35 та велосипед, 25 та телевизор, 25 та смартфон ва 25 та планшет ўйналади.

Ютуқли ўйинлар ҳар ҳафта 20:30 да Zo'rTV каналида эфирга узатилади. Ҳар ойнинг сўнгги шанба кунида эса супер-ютуқ — "Малибу" автомобили ўйналади!

Хусусан, ўтган шанба куни Zo'rTV каналида илк ғолиб аниқланди — Фарғонанинг Фурқат туманидан Эсоналиев Баҳодиржон Халилжон ўғли "Малибу" эгасига айланди!

Ўз саломатлигингиз учун вакцина олинг ва қимматбаҳо ютуқларга эга бўлинг. 

Эслатма: 15 январдан бошлаб вакцина олган барча фуқаролар автоматик равишда ютуқли ўйин иштирокчисига айланишади, қўшимча равишда бирор жойдан рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Вакцина турининг фарқи йўқ, исталганини олса ҳисоб. Қайси дозалигини ҳам фарқи йўқ.