Тадқиқот давомида олимлар жамоаси турли хил грипп, SARS-CoV-2 ва чечакка қарши эмлашнинг бир нечта платформасидан фойдаланиш орқали молекулаларнинг турли комбинацияларини сичқонларга ва одам ҳужайраларига таъсирини кўриб чиқишди. Улар В2 витаминининг ҳосиласи бўлган – 5-OP-RU вирусига қарши вакциналарнинг самарадорлигини оширишини пайқашди. Бунинг сабаби шундаки, бирикма MAIT Т- ҳужайралари популяциясини рағбатлантиради, бу уларни патогенларга қарши янада кучли ҳимоя тизимини ишлаб чиқаришга олиб келади.
МАIТ ҳужайралари одатда қон оқимида ва шиллиқ қават тўқималарида, жумладан, вируслар кўпинча биринчи бўлиб кирадиган нафас олиш тизимида мавжуд бўлади.
Келгусида тадқиқотчилар 5-OP-RUнинг бошқа коронавирус вакциналари билан биргаликда қўлланганда қандай самара беришини текшириш учун қўшимча тадқиқотлар ўтказишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, МАIТнинг ўзига хос хусусиятларидан иккиламчи бактериал ва вирусли инфекциядан кейин тўқималарнинг шикастланишини бартараф этиш учун фойдаланиш мумкин, деб хабар беради lenta.ru.