Препаратларнинг аниқ нархи ҳозирча номаълум. Қатор компаниялар фақат тахминий баҳосини айтишган.
Масалан, Pfizer фармкорпорацияси вакцинанинг битта даволаниш курсини деярли 40 доллар ёки битта дозасини 19,5 доллар дея нархламоқда.
Moderna компанияси эмлаш курси учун 50-60 доллар, битта доза учун 25-30 доллар атрофида,
AstraZeneca компанияси эса битта доза учун 3-4 доллар нарх белгилаган.
Дунёнинг бир неча етакчи тадқиқот институтлари, лабораториялар ва фармкомпаниялар COVID-19 га қарши вакцинани яратиш бўйича пойгага киришиб кетишди.
Эпидемиологик муҳит илмий уюшмаларни ҳаракат қилишга мажбур қилди. Яқин вақт ичида айрим дори препаратларини оммавий ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Хусусан, Гамалея марказида (Россия) коронавирусга қарши ишлаб чиқилган вакцина 12 августда рўйхатдан ўтказилади. Дастлаб тиббиёт ходимлари ва кекса ёшдагилар эмланади, деб хабар беради «Юксалиш» Умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати.