Пировардида юртимизда қарийб 100 йил олдин тўхтаб қолган Ислом дини аҳкомларидан бири бўлмиш вақф тизимини шакллантиришдан иборат.
Ушбу Фармонда «Вақф» хайрия жамоат фондининг амалга оширадиган вазифалари белгиланган бўлиб, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида фонд томонидан 2021 йил 9 ой давомида бир қатор тадбирлар амалга оширилди ва маблағлар йўналтирилди.
Хусусан;
- масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш йўналиши бўйича 1 млрд. 157 млн. сўм; (Масалан, Сардобада тошқиндан зарар кўрган «Юсуф» янгидан қайта қуришга қарийб 500 млн. сўм. Бундан ташқари, мазкур масжидга қарийб 1 млрд сўмлик қурилиш материаллари ҳомийлар иштирокида етказиб берилди)
- тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни сақлаш, таъмирлаш, ободонлаштириш, уларнинг инфратузилмасини янада ривожлантириш йўналишига 10 млрд. 485 млн. сўм; (Масалан, Ичан Қалъадаги Паҳлавон Маҳмуд ва Саид Оловиддин Пир зиёратгоҳларига 1 млрд. 275 млн. сўмдан зиёд маблағ)
- диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўналишига 2 млрд. 278 млн. сўм; (Олий Маъбад ва мадрасалар учун 900 млн. сўмга яқин оргтехника ва смарт синфлар, Ҳадис илми мактабига 350 млн. сўмлик молиявий ёрдам ва ҳоказо)
- масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимларини, хусусан имом-хатиблар, имом ноиблари, мутаваллилар, муаззинларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўналишига 1 млрд. 409 млн. сўм; (Бу хайрия тушуми кам масжидлар ва вакилликларга молиявий ёрдам кўринишида берилган. Бундан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани «Ҳаким Сулаймон» жоме масжиди имом-ноиби сифатида фаолият юритган, пандемия даврида коронавирус сабаб вафот этган Маҳаммад-Али қори Мамутовнинг оила аъзолари – аёли ва уч нафар вояга етмаган гўдак фарзандларига Нукус шаҳридаги янги кўп қаватли уйлардан 3 хонали хонадон ҳомийларни жалб қилган ҳолда ҳадя қилинди)
- аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш йўналишига 11 млрд. 448 млн. сўм маблағлар йўналтирилган бўлиб, жами соҳавий вазифаларни амалга оширишда 27 млрд. 338 млн. сўм фонд маблағлари йўналтирилди. (Бунда, 6 млрд. 396 млн. сўм озиқ овқат, кийим кечак ва бошқа зарурий анжомлар кўринишида, 5 млрд. 52 млн. сўм эса пул маблағлари кўринишида берилган.
Шунингдек, Фонд томонидан республика бўйича ижтимоий ҳимояга қаратилган бир қанча хайрия тадбирлари ўтказилган бўлиб, шулардан айримларини санаб ўтиш мақсадга мувофиқ.
Жумладан,
- Фондга моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролардан 10 168 нафарига «Закот» ва «Хайрия» ҳисоб рақамларидан мос равишда 2 млрд 639 млн сўм ва 2 млрд 413 млн сўм жами 5 млрд. 52 млн. сўм пул маблағлари билан моддий ёрдам кўрсатилди.
Маълумки давлатимиз Раҳбари томонидан эшитиш қобилиятини йўқотган, кўзи ожиз ва бошқа тоифадаги имконияти чекланган шахсларга алоҳида эътибор қаратиб келинади. Фонд томонидан ҳам йиллик режа асосида «Сиз бизга кераксиз» тадбири доирасида мазкур шахсларга жорий йилда 245 млн сўм моддий ёрдам берилди.
- Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидлар ва диний таълим массаларига жами суммаси 1 млрд. 949 млн. сўмлик 82 665 дона диний ва маърифий китоблар ҳамда диний дарсликлар тарқатилди.
- Фонд ҳомийлар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикасининг 10 та туманидаги ичимлик суви танқис бўлган қишлоқ ва овулларда жами 235 млн. сўмлик 71 та жойда артезиан сувлари чиқарилди.
- Фонд томонидан эълон қилинган «ВАҚФ-кўмаги» тадбири доирасида Хоразм ва Сирдарё вилоятларидан 41 нафар касб-ҳунарга эга аммо, меҳнат қилиш учун сармояга эга бўлмаган ижтимоий кўмакка муҳтож ҳамюртларимиз учун 121 млн сўмлик тикув машинкалари, пишириқ печлари ва бошқа асбоб-ускуналар етказиб берилди. Ушбу лойиҳа натижасида жойларда қўшимча иш ўринлари яратилмоқда ва мазкур лойиҳани қолган барча вилоятларда давом эттириш режалаштирилган.
- «Қуръон ва тажвид» курсларини ривожлантириш ва моддий қўллаб-қувватлаш учун 2021 йил 3 август куни «Капиталбанк»да Фонднинг алоҳида ҳисоб рақами очилди. Ҳозирги кунда мазкур ҳисоб рақамга қарийб 79 млн. сўм хайриялар келиб тушди.
-Олча.уз электрон савдо платформаси орқали сотилган маҳсулотлардан тушган маблағларининг маълум миқдорини «Вақф» хайрия жамоат фонди ҳисоб рақамларига ўтказишни кўзда тутувчи меморандум имзоланиб амалиётга татбиқ қилинди. Ҳозирги кунда мазкур компания томонидан ойига маълум бир миқдор маблағ фонд ҳисобига хайрия сифатида келиб тушмоқда.
Ўтган йиллардаги каби 2021 йилда ҳам Фонд томонидан хорижий ташкилот ва фуқаролар ҳомийлик маблағларини жалб қилган ҳолда бир қатор лойиҳалар амалга оширилган бўлиб, ушбу лойиҳаларга хорижий ҳомийларнинг жами 5 млрд. 422 млн. сўм пул маблағлари йўналтирилди. (масалан, Германиянинг Ҳасана, Туркиянинг ТИКА, Диёнат Вақфи, Саудия Арабистони «Подшоҳ Салмон» номидаги инсонпарварлик ёрдами маркази)
Ҳозирги кунда Фонд томонидан қуйидаги лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган:
Туркия Диёнат Вақфи билан ҳамкорликда республикамизнинг ичимлик суви танқис бўлган қишлоқ ва овулларда 100 та тоза ичимлик суви артезианларини чиқариш ва фуқароларга тақдим қилиш учун ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилмоқда.
Касб-ҳунарга эга аммо, меҳнат қилиш учун сармояга эга бўлмаган ижтимоий кўмакка муҳтож ҳамюртларимизга тикув машиналари, пишириқ печлари ва бошқа асбоб-ускуналар етказиб бериш мақсадида «ВАҚФ-кўмаги» лойиҳасини қолган вилоятларда давом эттирилмоқда.
Мазкур хайрли ишларга ҳисса қўшган барча ҳамюртларимизни Аллоҳ таоло икки дунё саодати билан мукофотласин!
«ВАҚФ» ХЖФ Матбуот хизмати