Потомак дарёсидан бир неча кишининг жасади олиб чиқилди ва тўрт киши қутқариб олинди.

Бу ҳақда The Washington Post газетаси қидирув-қутқарув ишларининг бориши билан таниш одамларга таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, самолёт бортида 64 киши, жумладан тўрт нафар экипаж аъзоси, яна уч нафар ҳарбий вертолётда бўлган.

American Airlines Bombardier CRJ700 самолёти Вашингтондаги Рейган миллий аэропорти яқинида Sikorsky H-60 Black Hawk ҳарбий вертолёти билан тўқнашиб, Потомак дарёсига қулаб тушди.

Бу ҳақда АҚШ Федерал авиация бошқармаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса Шарқий қирғоқ вақти билан тахминан 21:00 да содир бўлган, самолёт Канзас штатининг Уичито шаҳридан 5342-рейс билан учаётган эди.

Аэропорт матбуот хизмати аэропортда учиш ва қўниш тақиқлангани ҳақида хабар берди. Фавқулодда хизматлар самолёт қулаган Потомак дарёсида қидирув-қутқарув операциясини бошлади.

Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливиттнинг айтишича, АҚШ Президенти Дональд Трамп воқеа ҳақида хабардор қилинган, деб хабар беради report.az.