Ушбу байрамнинг нишонланиши халқимизнинг ўз армиясига нисбатан чексиз ҳурматини, йигитларга нисбатан ифтихорини билдиради.

Халқимиз азалдан ўзининг мард ва жасур ўғлонлари билан фахрланиб келган. Аждодларимиз ўзидан кейинги ҳар бир авлодга йигит кишининг энг олий ва муқаддас бурчи аввало Она тупроқни авайлаш, унинг сарҳадлари дахлсизлигини, тинчлигини таъминлашдан иборатлигини бот-бот эслатиб, шу руҳда тарбиялаб келган.

Тинчликни мустаҳкамлаш йўлида ҳар бир киши ўз бурчини сидқидилдан, ихлос ва эътиқод билан бажариши, Она Ватинимиз ҳимоясида бўлган Темур Малик,  Амир Темур,  Жалолиддин Мангуберди каби улуғ ватанпарварлари ибрат бўлиши лозим.

Ватан ҳимоячиси бўлиш шарафли бурч бўлиб, киндик қони тўкилган ватанни, шу мустақил юртни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш инсон учун гўё ўз оиласини, шаънини, номусини, имон-эътиқодини ҳимоя қилиш кабидир.

Ватан ҳимоясида фақат ҳарбий кишилар эмас, балки шу заминда яшаётган барча фуқаролар қаерда бўлмасин, ўз Ватанини ҳимоя қилиши керак.

Обод ва фаровон, тинч ва осойишта юртда яшар эканмиз бу кунларга шукроналар айтмоғимиз, унинг қадрига етмоғимиз даркор!  Колаверса кундалик ҳаётимизнинг бехавотир, тунларимизнинг осуда ўтаётгани Миллий Армиямиз ва ҳар бир ҳар бир ходимнинг машаққатли хизматлари эканлигини ёдда тутмоғимиз лозим.

Шу ўринда Она ватанимизнинг ҳар қарич ери, муқаддас тупроғимизнинг ҳар бир заррасини сергаклик билан қалбида ғурур ва ифтихор ила жон тикиб, сидқидилдан ҳимоя қилаётган тинчлик посбонларимизга чексиз миннатдорчилик билдириб, халқимизнинг асл ўғлонлари-мард аскарларни байрам билан муборакбод этиб қоламиз.

 

Хушнудбек Султонов,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

 Тупроққалъа туман бўлинмаси раҳбари,

Фатима Сейдабдуллаева,

 Республика Маънавият ва маърифат маркази

 Тупроққалъа туман бўлинмаси бош мутахассиси.