Бугун Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов 2023/2024-ўқув йили учун “Спорт фаолияти: таэквондо WТ” бўйича ижодий имтиҳонлар ўтказилаётган Ўзбекистон миллий университети спорт комплексида бўлиб, жараёнларни кўздан кечирди.
Ижодий имтиҳонларни топширишга шай бўлиб турган абитуриентлар билан суҳбатда бўлган вазир, билимли ва ҳақиқий истеъдод эгаси бугун, албатта бор имкониятларини кўрсатади, — дея уларга омад тилади.
Сўнг қабул бўйича масъулларга ижодий имтиҳон жараёнларини шаффоф ўтказиш, ота-оналар учун қулай ва салқин кутиш жойларини ташкил қилиш, имтиҳон комиссиясига абитуриентларнинг қобилиятини адолатли баҳолаш ҳамда натижаларни тезкор эълон қилиб бориш ва бошқа ташкилий масалалар юзасидан зарур топшириқлар берилди.