А.Абдуҳалимов дипломатия соҳасида 1999 йилдан буён фаолият юритади. Вазирлик марказий аппарати ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда ишлаган.
1999-2012 йилларда Ташқи ишлар вазирлиги Осиё ва Африка мамлакатлари бошқармасида 1-котиб, мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчихонасида 2-котиб, Миср Араб Республикасидаги элчихонаси маслаҳатчиси.
2012-2018 йилларда Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бўлим бошлиғи, мамлакатимизнинг Қувайт Давлатидаги элчихонаси маслаҳатчиси.
2018-2021 йилларда Ўзбекистоннинг Ўмон Султонлигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси.