Маданият вазири Озодбек Назарбеков ўзи ректорлик қилаётган Юнус Ражабий номидаги миллий мусиқа санъати институтининг вокал санъати таълим йўналиши талабалари билан маҳорат дарсини ўтказди. “Саҳнавий муносабат” мавзусидаги маҳорат дарсида О.Назарбеков талабаларга назарий билимлар бериш билан  бирга ўзининг  узоқ йиллик тажрибасини ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, бундай таклиф Вазирлик ходимларининг олий таълим муассасаси ёшлари билан маҳорат дарсларини ўтказиш Маданият вазири ташаббуси билан илгари сурилган эди.