Учрашувда академик лицейдаги таълим-тарбия жараёни, ўқувчиларнинг дарсдан ташқари машғуллиги, овқатланиш учун яратилган шарт-шароитлар, фан, спорт, санъат йўналишидаги тўгараклар фаолияти билан танишилди.
Лицейининг раҳбар ва педагог ходимлари билан мулоқотда ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, лицей фаолиятини рақамлаштириш, янги ташкил қилинган Smart room имкониятларидан дарс машғулотлари, онлайн семинар ва учрашувларда унумли фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, академик лицейнинг бино ва иншоотлари, ўқувчилар ётоқхонасининг техник ҳолати, иситиш, электр, иссиқ ва совуқ сув таъминоти, ёнғин хавфсизлиги тизимлари кўздан кечирилди. Вазир ўринбосари томонидан 2021 йилда ўқувчилар турар жойининг моддий-техник базаси ҳамда санитария ва гигиена билан боғлиқ шароитларни, лицей ҳудудида ободонлаштириш ишларини яхшилаш бўйича тавсия ва топшириқлар берилди.