Япония рақамлаштириш вазири Таро Коно мамлакатда ягона давлат гувоҳномаси саналган пластик карталар жорий этилиши муддати кечиккани сабабли ўзини айбдор ҳис этиб, уч ойлик маошини қайтаришга ваъда берди.

“Кунчиқар юрт” рақамлаштириш вазирининг йиллик маоши — 29,4 млн иена атрофида (тахминан $203 минг).

Японияда ягона рақамли гувоҳнома лойиҳаси 2016 йилда бошланган. Ушбу ҳужжат давлат тиббиёт суғуртаси ва ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бирлаштирилиши режалаштирилган. Лойиҳанинг кечикиши ва шахсий маълумотларнинг чиқиб кетгани одамларнинг норозилигига сабаб бўлганди.