Табиийки, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига кўпгина ёшлар иш масаласида мурожаат қилишди. Маълумотларга кўра, Қашқадарё вилоятида бугунги кунда бўш иш ўринлари сони 11 мингдан ортиқ. Уларнинг кўп қисми таълим, тиббиёт соҳалари ҳамда хусусий корхона ва ташкилотлар ҳиссасига тўғри келади.
Бироқ, темирйўл ва нефть-газ соҳаларида иш ўринлари муаммо. Aйнан ушбу йўналишларда иш сўраб мурожаат қилган ёшларнинг масалалари масъуллар кўмагида ўрганиб чиқиладиган бўлди.
Якунда 63 нафар ёшларга субсидия, касбга ўқитиш, ишга жойлаштириш ҳамда иссиқхона учун сертификатлар берилди.