Станция Вазирлар Маҳкамаси биносини кундуз куни тўлиқ электр энергияси билан таъминлайди. Шу билан бирга, эҳтиёжидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқларига узатиш имконияти ҳам яратилди.
Ушбу станция Президентимиз раислигида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижроси юзасидан амалга оширилди.