Ўзбекистон Рсепубликаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 5 мартдаги фармонларига мувофиқ бир гуруҳ хотин-қизлар давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган эди.

Вазирлар Маҳкамасида мазкур ҳужжатга асосан Давлатимизнинг орден ва медаллари билан тақдирланган хотин-қизларнинг бир қисмига мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Давлатимизнинг юксак мукофотлари Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан улар номидан Бош вазир томонидан ўз эгаларига топширилди.