Мазкур рейтинг “Киберхавфсизлик маркази” ДУКнинг ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизимидаги ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларга асосан тузилди.

Энг юқори рейтингдаги ташкилотлар топ-20 талигида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, иккинчи ўринда Адлия вазирлиги ва учинчи ўринда Давлат божхона қўмитаси эътироф этилди. 

Қуйида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати бўйича юқори рейтингли (топ 20) ташкилотлар келтирилган: 

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки – 99,1 балл

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги - 97.9 балл

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси - 97.6 балл

4. "Асака" акциядорлик тижорат банки - 95.5 балл

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси - 95.2 балл

6. “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки - 95.1 балл

7. Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат "Халқ банки" – 94 балл

8. Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки- 93.6 балл

9. “Алоқабанк” акциядорлик тижорат банки - 93.1 балл

10. "Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банки - 92.4 балл

11. Навоий кон-металлургия комбинати -92.3 балл

12. Наманган вилояти хокимлиги - 92.2 балл

13. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги – 91.6 балл

14. «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси - 91.4 балл

15. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги – 90.3 балл

16. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти – 90.3 балл

17. Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати – 90.2 балл

18. Фарғона вилояти ҳокимлиги -89.8 балл

19. "Ўзкимёсаноат" акциядорлик компанияси – 89.7 балл

20. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги -89.2 балл