Қарорга кўра, вазирлик ва идораларнинг расмий веб-сайтларида мулкдор функциялари амалга оширилаётган давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарининг қуйидаги маълумотлари жойлаштирилади:

•  устав фонди;
•  давлат улуши;
•  ҳар чорак ва йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари;
•  ишлаб чиқариш кўрсаткичлари;
•  иш ўринлари сони;
•  корхоналар бошқарув ва назорат органлари таркиби.

2021 йил 1 январдан давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтида иқтисодий, молиявий ва бошқа статистик муълумотлар, шу жумладан, ҳар чоракда йиллик бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот жойлаштирилади. 

Давлат иштирокидаги корхоналар қуйидаги маълумотларни ҳар чорак якунлари бўйича Давлат активларини бошқариш агентлигининг махсус ахборот тизимида жойлаштириб боради:

бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши; 
ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш; 
солиқ ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар; 
ташқи қарздорлик;
маҳаллийлаштириш ва инвестиция лойиҳалари бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар.