Қарши шаҳридан бошланган велопойгада Қарши Шаҳрисабз шаҳригача бўлган масофани босиб ўтиб, финишга биринчи бўлиб етиб келган ва велопойгада ҳам ғолиб бўлган хоразмлик Умид Бахтиёровга беш миллион сўм пул маблағи ва телевизор тантанали равишда топширилди.
Мусобоқада иккинчи ва учинчи ўрин соҳиблари бўлган ва фаол иштирок этган спортчилар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан Эдем Эминов, Акром Суннатов, Дамин Забировларга уч, икки миллион сўмдан пул мукофотлари, қимматбаҳо совғалар топширилди.