Тарихий муҳитда, ва мусаффо ҳаво бағрида ўтган ушбу велосайр жисмоний фаолликни ошириш баробарида жамоа ўртасида бирдамлик, ижобий кайфият ва соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилди.
Аҳамиятлиси, бундай ташаббуслар университет жамоаси ҳаётида яхши анъанага айланиб улгурди. Энди ҳафтанинг муайян кунида мунтазам ташкил этилаётган веломарафонлар соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жисмоний фаоллик ва иш унумдорлигини оширишда муҳим омилга айланмоқда.