Кечаси соат 01:30 ларда, Учқўрғон туманида яшовчи фуқаро Хаққулобод-Учқўрғон йўлининг 2 километрида ўзига тегишли бўлмаган «Matiz» русумли автомашинани ишонч қоғози орқали бошқариб кетаётган вақтида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, унга қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган велосипедчини уриб юборган.

Натижада велосипедчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Бироқ, кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, у вафот этган.

Ҳозирда ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.