Президентимизнинг 30 август куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонига мувофиқ, велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланди.
Узоқ вақт давомида Ольга чет элда машғулотлар ўтказиб, бир қатор халқаро мусобақаларда иштироки боис, мукофотни олишга улгурмаган эди. 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ольга Забелинскаяни махсус кўкрак нишони ҳамда Туркиянинг Конья шаҳрида бўлиб ўтган “Ислом бирдамлик ўйинлари”даги иштироки учун пул мукофоти билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мукофотни Сенат Раиси, Ўзбекистон велоспорт федерацияси раиси Танзила Нарбаева топширди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси жаъми 11 таяъни учта олтин, тўртта кумуш ва тўртта бронза медалинини қўлга киритди. Олтин медалларнинг барчасини Олга Забелинскаяга тегишли бўлиб, у велоспортда аёллар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгасида, шосседа яккалик ва гуруҳ пойгаларида биринчи бўлди.
Шу билан бирга, Ольга Забелинская Токиода бўлиб ўтган Олимпиадада аёллар ўртасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган ягона велоспортчи бўлганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Бундан ташқари, О.Забелинская турли халқаро пойгаларда мунтазам иштирок этиб, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтиришга ҳисса қўшмоқда. Масалан, жорий йилнинг июн ойида у машҳур UCI - Jiro d'Italia Donne профессионал пойгасида, июль ойида эса Tour de France Femmes avec Zwift пойгасида ҳам қатнашди. Яқинда эса О. Забелинская Австралиянинг Вуллонгонг шаҳрида ўтказилган шоссе велоспорти бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этди.