Шунингдек, мусобақа доирасида хизмат кўрсатган спорт устаси А.Юдин хотирасига бағишлаб ўсмирлар ва ўспиринлар ўртасида Республика турнири ҳам ўтказилди.

Мусобақалар қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтиб, ҳар бир дистанцияда спортчилар ғолиблик учун астойдил тер тўкди.

Гуруҳ пойгасида тўпланган баллар ҳисобига кўра, ўғил болалар орасида Алимардон Жамолиддинов, Муҳаммаджон Салимов, Шаҳзод Мирзалиев, қизлар орасида эса Яна Мишинова, Мадина Давронова, Мухлиса Санақулова ғолиблик шоҳсупасига кўтарилишди.

Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати