Миллий матбуот маълумотларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида Ансоатеги штатида ҳантавирус юқиши оқибатида уч киши вафот этгани тасдиқлангани айтилган.
Вазирлик вафот этганларнинг шахси ва ёшини маълум қилмаган, воқеа тафсилотларини аниқлаш мақсадида кенг қамровли текширув бошланганини таъкидлаган.
Шунингдек, Венесуэла Соғлиқни сақлаш вазирлиги ғарбий Баринас штатида икки нафар тиббиёт ходими ҳозирча сабаби аниқланмаган ҳолатда вафот этганини маълум қилди.
Баёнотда Баринасдаги ўлимлар билан Ансоатеги штатида тасдиқланган ҳантавирус юқиши ҳолатлари ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқлиги таъкидланган. Ушбу икки ҳодисанинг бир-бирига алоқаси йўқлиги қайд этилган, деб хабар берди Kazinform.
Аввалроқ Нидерландиядаги клиника ходимида ҳантавирус аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.