Родригес томонидан эълон қилинган янгиланган ҳукумат ҳисоботига кўра, 16 740 киши турли даражадаги жароҳатлар олган, яна 17 907 киши уйсиз қолган. 190 та иншоот бутунлай вайрон бўлган ва 856 та бино жиддий зарар кўрган.

Қидирув-қутқарув ишлари натижасида 6462 киши қутқарилди, 35 781 киши шифохоналарда тиббий ёрдам олди. 128 324 оилага ёрдам кўрсатилди, 21 210 киши 107 та вақтинчалик лагерларга жойлаштирилди ва жабрланганларга 10 063 тонна озиқ-овқат етказиб берилди.

24 июнь куни кечқурун Венесуэлада зилзилалар қайд этилди. Тахминан 40 сония оралиғида 7,2 ва 7,5 магнитудали икки бор зилзила содир бўлди. Иккала зилзила эпицентрлари Яракуй штатида бир-биридан 10 километр узоқликда жойлашган эди. Асосий зилзиладан сўнг 1308 бор афтершок қайд этилди, деб хабар берди report.az.