Сув тошқини одатда катта муаммо бўлган шаҳарда сув оқими ғайғритабиий тарзда камайган, сув таксиларининг баъзи машҳур каналларда ҳаракатланишида муаммолар юзага келмоқда.

Қайд этилишича, Италия яна қурғоқчиликка дуч келиши мумкин, чунки Альп тоғларида қор оддатдаги нисбатан яримига камайган.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш гуруҳи Италия дарёлари ва кўллари жиддий сув танқислигидан азият чекаётганини айтишди. Италиянинг энг узун дарёси, шимоли-ғарбдаги Альп тоғларидан Адриатика денгизигача оқиб ўтувчи По дарёси йилнинг шу даврида одатдагидан 61 фоизга камроқ сувга эга.

“Охирги икки ҳафта ичида Европада антициклон ҳукмронлик қилди, кўплаб мамлакатларда баҳор фаслига хос ҳарорат кузатилди. Бироқ сўнгги об-ҳаво маълумотларига кўра, яқин кунларда Альп тоғларида жуда зарур бўлган ёғингарчилик кузатилади”, деб ёзади нашр, деб хабар беради korrespondent.net.