Икки киши ҳалок бўлди, тўрт нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олди.

Полиция бўлимининг маълум қилишича, 67 ёшли аёл ва 37 ёшли эркак ҳалок бўлди. Самолёт автотураргоҳ яқинида қулаб тушган ва портлаган. Машиналардан бири ёниб кетган. Кабинада бўлганлар ва унинг ёнида турганлар – икки нафар ёши катта одам ва икки нафар бола куйиш ва тан жароҳатлари олган. Улар Секешфехервар ва Будапештдаги касалхоналарга ётқизилган.

Фавқулодда вазиятдан кейин шоу тўхтатилди. Ҳалокат сабабларини текшириш бошланди, деб хабар беради mir24.tv.