Учрашувда телекоммуникация хизматлари кўрсатиш бозорини янада ривожлантириш, соҳага инвестицияларни жалб этиш, хусусан, мобиль алоқа компанияларининг самарали фаолият олиб боришлари учун юртимизда ҳар томонлама кенг имкониятлар яратиб берилгани таъкидланди.

Ахборот технологиялари ва энг янги мобиль технологияларни жорий этиш масалалари ва келгусидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.

Томонлар ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Учрашув давомида икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, АКТ масалаларида кенг қамровли ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.