Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Алтинбек Мақсутов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Вазир Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида қирғизистонлик спортчилар яхши натижалар кўрсатаётганини таъкидлади.

“Сизлар билан хушхабарни баҳам кўрмоқчиман. Қирғизистонда бошланган Бутунжаҳон кўчманчи ўйинлари, 2026 йилда Қирғизистонда бўлиб ўтади”, деди у.