Таҳлил давомида, ҳудуддаги 14 нафар тадбиркорлар муаммолари, 3 хил йўналишда драйвер лойиҳалар, 3 та бўш турган бинолар, ёшлар кичик саноат зонаси, хизмат кўрсатиш соҳаси, 5 та касбга ўқитиш марказлари ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича кўплаб чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек “Холов Азамат” МЧЖ раҳбари томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилган 12 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш таклифи ўрганилди.
Шундан сўнг, масъулларнинг кейинги манзили Тутак қишлоғи бўлди. Сурхондарё вилояти билан чегарадош Тутак қишлоғи Яккабоғ тумани марказидан 60 км. узоқликда жойлашган.
Хонадонма-хонадон юриб, юзма-юз мулоқотлар ва учрашувларда бир қатор масалалар кўтарилди. Шунингдек, масъуллар ижтимоий инфратузилма объектларига ҳам бориб муаммоларни умумлаштирди. Котибият мудири Ж.Раҳмонқуловнинг билдиришича, тўпланган маълумотлар асосида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилади.