Вилоят ҳокимлиги ходимлари 39 та чегара қишлоқларда тунаб қайтди
Мамлакатимизда
1 мар 2021, 09:49
1 754
Президентимизнинг "маҳаллабай" иш тизимига ўтиш орқали аҳоли муаммоларини тинглаш, фуқаролар шаҳар марказига келиб, оввора бўлмаслиги учун муаммоларни жойида ўрганиш бўйича берган топшириқлари асосида вилоят ҳокими ўринбосарларb ва масъул ходимларb жорий йилнинг 27-28 февраль кунлари чегара қишлоқларда бўлди.
Гуруҳларга ажратилган ҳолда 39 та қишлоққа борган ҳокимлик ходимлари асосий эътиборни аҳоли муаммоларига, натижага қаратди. Мурожаатларнинг 40 фоизини қишлоққа олиб борадиган ва ички йўллар ташкил этди.
Вилоят ҳокими топшириғи билан ҳар бир қишлоқ бўйича алоҳида-алоҳида "Йўл харитаси" тасдиқланадиган бўлди.