Афсуски, кўча-кўйда ниқобсиз юрганларни ҳар қадамда учратяпмиз. Нега одамлар бунчалар бефарқ, ниқобсизлар ниқоблилардан кўп?

Вирусдан ҳимояланишнинг энг маъқул йўли вакцинация бўлиб, 18 ёшдан ошган ва эмланишни истаган фуқаро яшаш ҳудудидаги оилавий поликлиникага ташриф буюриб, шифокор кўригидан ўтиши ва шифокор тавсиясига кўра вакцина қабул қилиши мумкин.

Вакциналар иммунитет тизимини мустаҳкамлаб, юқиши мумкин бўлган вирусларга қарши курашишда ёрдам беради.

Биз бугун оиламиз билан Гулистон шаҳар 4-сон оилавий поликлиникада вирусга қарши эмландик.

Саломатлигимиз ўзимизга ва яқинларимизга керак. Сиз ҳам вакцина олинг, бехавотир, безиён яшайсиз.

Дилфуза Жарбекова,
ДХА Сирдарё вилоят бошқармаси

Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар

шўъбаси етакчи маслаҳатчиси