Грипп

Бу вирус хоналардаги 22 даража иссиқ ҳароратда 2 соатдан 9 соатгача, инсон қўлида 5 дақиқа, металл ва пластиc материалда 24 соатдан 48 соатгача яшайди. Дезинфекциялаш воситаларига чидамсиз. 60 даража иссиққача қиздирилганда ҳалок бўлади.

COVID-19

Нарса, буюмлар юзасида — 22 даража илиқ ҳаво ва 40 фоиз намликда бир неча соатдан беш кунгача сақланади. Дезинфекциялаш воситаларига чидамсиз. Вирус 56 даражагача қиздирилганда 15 дақиқа ичида ҳалок бўлади.

ОИТС

Ҳавода бир неча дақиқа. Ишлатилган шпритсларда, 22 даражадан 37 гача бўлган ҳароратда, 7 кунгача. Дезинфекция воситаларига чидамсиз. 56 даражагача қиздирилганда 30 дақиқа фаол, қайнатилганда 1 дақиқадан сўнг ҳалок бўлади.

Ротавируслар

Водопровод сувида икки ойгача. Атроф-муҳит юзаларида 45 кунгача, мева ва сабзавотлар сиртида 5 кундан 30 кунгача сақланади. Дезинфекция воситаларига чидамли, 50 даражагача бўлган иссиқликка бардош бера олади ва ҳатто хлорланган сувда ўлмайди.

Қизамиқ

Муҳитдаги сиртлар ва ҳаводаги -15 ва ундан паст ҳароратларда бир неча ҳафта давомида, хона ҳароратида бир неча соат тирик қолади холос. Вирус ультрабинафша нурлари ва кундузги ёруғлик таъсирида нобуд бўлади.