Тажрибалар шуни кўрсатдики, у беш сонияда ўз сиртидаги коронавирусларнинг 99,9 фоизини бартараф этади.
Олимларнинг қайд этишича, бундай матодан қўлқоп каби шахсий ҳимоя воситаларини ишлаб чиқариш мумкин. Бу тез-тез алмаштирилиши керак бўлган бир марталик маҳсулотлардан воз кечишга имкон беради.
Электр токи ёрдамида материал ўзининг ташқи қатламини 100 даражадан юқори ҳароратгача иситади. Фойдаланувчининг терисига тегиб турадиган ички қатлам максимал 36 даражага қадар қизийди, бу табиий тана ҳарорати билан деярли бир хил, деб хабар беради mir24.tv.