Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Вирусология илмий-текшириш институти ҳамкорлигида қуйидаги тиббиёт муассасаларида вирусли гепатитнинг В ҳамда С турларини эрта аниқлаш учун бепул скрининг текширувлари ўтказилмоқда:

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:
— Нукус шаҳридаги 1, 3, 5 ва 6-оилавий поликлиникалар.

Тошкент шаҳри бўйича:
— Шайхонтоҳур тумани марказий поликлиникаси;
— Чилонзор тумани марказий поликлиникаси;
— Учтепа тумани марказий поликлиникаси;
— Олмазор тумани марказий поликлиникаси;
— Мирзо Улуғбек туманидаги 8-оилавий поликлиника;
— Яшнобод туманидаги 30-оилавий поликлиника.

Андижон вилояти бўйича:
— Андижон шаҳридаги 1, 2, 3 ва 4-оилавий поликлиникалар.

Бухоро вилояти бўйича:
— Бухоро шаҳридаги 4, 5 ва 11-оилавий поликлиникалар;
— Ғиждувон тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси.

Жиззах вилояти бўйича:
— Жиззах шаҳридаги 1, 2, 3, 4 ва 5-оилавий поликлиникалар.

Қашқадарё вилояти бўйича:
— Қарши шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси;
— Қарши шаҳридаги 4, 5 ва 6-оилавий поликлиникалар;
— Чироқчи тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси.

Навоий вилояти бўйича:
— Навоий шаҳридаги 1, 2, 3 ва 4-оилавий поликлиникалар.

Наманган вилояти бўйича:
— Наманган шаҳридаги 1, 3, 9 ва 10-оилавий поликлиникалар.

Самарқанд вилояти бўйича:
— Самарқанд шаҳридаги 2, 4, 9 ва 12-оилавий поликлиникалар.

Сурхондарё вилояти бўйича:
— Термиз шаҳридаги 1, 2, 3, 4 ва 5-оилавий поликлиникалар.

Сирдарё вилояти бўйича:
— Сирдарё тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси;
— Мирзабод тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси;
— Янгиер шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси;
— Гулистон шаҳридаги 2 ва 4-оилавий поликлиникалар.

Тошкент вилояти бўйича:
— Юқори Чирчиқ тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси, 66 ва 67-оилавий поликлиникалар.
— Саксонота оилавий шифокор пункти.

Фарғона вилояти бўйича:
— Фарғона шаҳридаги 1, 4, 5 ва 6-оилавий поликлиникалар.

Хоразм вилояти бўйича:
— Урганч шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамда 1, 2 ва 3-оилавий поликлиникалар. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.