Унинг фикрича, касалланишлар сонининг ўсишининг иккинчи тўлқини октябрь-ноябрь ойларида бошланиши керак.
Вирусологнинг таъкидлашича, COVID-19 нинг мавсумий эканлиги аниқ ифодаланмаган, шунинг учун коронавируснинг иссиқ ҳавода «тинчланиши» нотўғри бўлиб чиқди.
«Лекин, октябрь-ноябрь ойларида, яъни намлик ва салқин ҳаво ҳукм сура бошлаганида коронавирус яна бош кўтаради», — деб қўшиб қўйди Альтштейн.
Вирусолог иккинчи тўлқинда кўплаб одам касалланишини, лекин ўлим ҳолати кам бўлишини тахмин қилди.
Коронавируснинг дастлабки икки ҳолати Россия ҳудудида 31 январда Хитой фуқаросида аниқланган эди.
11 мартда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) янги коронавирусни пандемия сифатида эълон қилди.
Россияда чора сифатида дам олиш кунлари, бир қатор ҳудудларда эса ўзини ўзи яккалаш эълон қилинганди, авиақатновлар тўхтатилиб, чегаралар ёпилганди, деб хабар беради gazeta.ru