Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандуми асосида Ўзбекистонда COVID-19 оқибатларига қарши курашишга қаратилган мажмуавий дастур муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Ушбу дастурни амалга ошириш учун Корея ҳукумати Ўзбекистонга 2020-2021 йиллар мобайнида 10 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратган, шу жумладан 9 миллион АҚШ доллари Соғлиқни сақлаш вазирлигига ва 1 миллион АҚШ доллари аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун ажратилган. Ҳозирга қадар KOICA агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги хизмати, Тошкент тиббиёт академияси, Вирусология илмий-тадқиқот институти, Миллий болалар тиббиёт маркази ва бошқа тиббиёт муассасалари билан биргаликда юқумли ва паразитар касалликларнинг олдини олиш, даволаш ва бу соҳада илмий тадқиқотлар олиб боришга қаратилган қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
Комплекс дастур доирасида Вирусология илмий-тадқиқот институтига кўп кесмали компьютер томографияси, эндоскопик текширув ва лаборатория жиҳозларини тақдим этилди.
Мультиспирал компьютер томографияси (МСКТ) — бу инсон танасини сканерлашга асосланган аниқ диагностиканинг замонавий усули. Ушбу усул ўсимта ва ўсимта бўлмаган этиологиянинг дастлабки босқичларида органлардаги турли хил патологик ўзгаришларни аниқлашга қаратилган.
МСКТ COVID-19да нафас олиш тизимининг шикастланиш даражасини аниқлаш учун кенг қўлланилади, чунки ҳатто клиник аломатлар бўлмаган тақдирда ҳам у ўпкадаги ўзгаришларни аниқлаш, ўз вақтида даволанишни бошлаш ва касалликнинг оғир босқичидан қочиш имконини беради.
ЖССТ маълумотларига кўра, портал гипертензия синдромида 90 фоиз беморларда қизилўнгач ва ошқозон вена қон томирларининг кенгайишида учрайди. Қизилўнгач ва ошқозоннинг кенгайган вена қон томирларидан қон кетиши бемор ҳаёти учун жиддий хавф туғдиради.Улардан 30 фоизида қон кетиш асорати бир неча маротаба рецкедив бўлиб кузатилади. Эндоскопик лигирования амалиёти қон кетиш аломатлари бўлган беморларда шошилинч ҳолатда, профилактика мақсадида эса режали равишда бажарилади.
Тадбир якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларига масъуллардан жавоб олдилар.