Вишилдоқ оққуш ноёб тур ҳисобланиб, Табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи Қизил рўйхатига, Ўзбекистон Республикаси "Қизил китоби"га киритилган.
Бу қушлар, асосан, денгиз қирғоқлари, ташлама сув кўллари ва сув омборларида яшайди.
Баҳорда, феврал – март ойларида учиб ўтади. Қамишзорлар орасига, қия оролларга ин қуради, май ойида 3 – 9 та тухум қуяди ва 35 кун босиб ётади. Полапонлари август – сентябр ойларида уча бошлайди.