В.Норов Элчини Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра «Дўстлик» ордени билан тақдирлангани юзасидан табриклади. Бу унинг Ўзбекистон-Америка стратегик шериклик муносабатларини қўшган ҳиссаси юқори баҳоланганидан далолат беради.

Д.Розенблюм Ўзбекистондаги фаолияти давомида республиканинг барча соҳаларда жадал тараққиётига хизмат қилган кенг кўламли ислоҳотларга гувоҳ бўлганини таъкидлади. АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистонда амалга оширилаётган жадал ўзгаришлар сиёсатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш қайд этилди.

Ўзбекистон-АҚШ Стратегик шериклик мулоқоти доирасида қатор тадбирларнинг муваффақиятли ўтказилгани мамнуният билан эътироф этилди. Ўзбекистон ва Қўшма Штатлари илгари эришилган келишувларнинг тўлиқ ижроси юзасидан биргаликда ишлашга тайёрлиги тасдиқланди.

Икки томонлама даражада ва «5+1» шаклидаги бўлажак учрашувлар жадвали бўйича фикр алмашилди.

Элчи Ўзбекистон томонига мамлакатда дипломатик фаолиятини амалга оширишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани ва қулай шароитлар яратгани учун миннатдорчилик билдирди. Қандай лавозимни эгаллашидан қатъий назар Ўзбекистоннинг дўсти бўлиб қолишини таъкидлади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.