В.Норов ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилар экан, Элчини янги лавозимга тайинлангани билан табриклади ва масъулиятли дипломатик миссиясини амалга оширишда муваффақиятлар тилади.
Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболларини, шунингдек, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқаларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Бўлажак турли даражадаги қўшма тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.