Сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Вазирлар иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш муҳимлигини таъкидладилар, «Finnpartnership» кўмагида 2022 йил 1ноябрда Тошкент шаҳрида Финляндиянинг қатор компаниялари иштирокида «яшил» технологиялар, энергетика, сув хўжалиги, қурилиш материаллари соҳасида ўтказилган бизнес-форумнинг самарали натижаларини олқишладилар. Икки мамлакат ишбилармон доиралари, жумладан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Финляндиянинг «EastCham Finland» компанияси ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Экспертларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этиш, ўқитувчи ва талабалар алмашинуви дастурлари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Вазирлар БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик Траст фонди доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашдилар.

Парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш ва минтақавий тузилмалар доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор экани тасдиқланди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Шунингдек, халқаро кун тартибидаги айрим масалалар кўриб чиқилди.