«Давлат идоралари ва хорижий дипломатик миссияларда 45 йиллик фаолиятимдан сўнг нафақага чиқишга қарор қилдим. Президент Шавкат Мирзиёев бу қароримни қўллаб-қувватлаганидан чин дилдан миннатдорман.
Мен барча алоқаларимдан Ўзбекистон ташқи сиёсатини ривожлантириш, мамлакатнинг халқаро нуфузини ошириш, Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақаси иқтисодиётига инвестициялар, инновацион технологиялар ва рақамли янгиликларни жалб қилишда фойдаланиш ниятидаман. Шу сабабли мен Силк Роад Адвисорй консалтинг компаниясини ташкил қилдим», — деб ёзган у.
Владимир Норов 2022 йил 27 апрелдан 2023 йилнинг 10 январигача ташқи ишлар вазири сифатида ишлаган. 2023 йилнинг 10 январидан буён Марказий Осиё халқаро институти директори лавозимида ишлаб келаётганди.