Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Томонларнинг конструктив ўзаро манфаатли сиёсий мулоқот, иқтисодий дипломатияни ва маданий-гуманитар алмашинувларни янада жадаллаштириш тарафдори эканлиги қайд этилди.

Олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни тўлиқ амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар жаҳон ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

БМТ, МДҲ, ШҲТ ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Бўлажак тадбирларнинг ташкилий ва мазмунли жиҳатлари, жумладан, 2022 йил 28-29 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг йиғилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Россия томонига Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар жараёни ва унинг устувор йўналишлари тўғрисида маълумотлар берилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.